Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Қарор билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланиши учун республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлаш мазкур шахсларнинг буюртмаларига асосан GM Uzbekistan расмий дилерларининг ихтисослаштирилган сервис марказлари орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шу мақсадда «Ўзавтосаноат» АЖга 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда GM Uzbekistan расмий дилерларини зарур восита ва ускуналар билан таъминлаш вазифаси юкланмоқда.

Эндиликда:

- бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги тўхтаб туриш жойлари умумий майдонининг камида 5 фоизи (камида 2 та жой) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилади;

- тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган объектлари атрофида ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли автотранспорт воситалари учун вақтинчалик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади;

- тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ногиронлиги бўлган шахслар ва 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналардан ҳақ олинмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...