Тошкент шаҳар жиноий судида 7 март, чоршанба куни соат 14:30 га конституциявий тузумга тажовузда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан иш бўйича биринчи суд йиғилиши белгиланган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Олий суд расмий вакили Азиз Обидовга кўра, мазкур иш Тошкент шаҳар жиноий суди судьяси Зафар Нурматов раислигида, халқ маслаҳатчилари С. Туробова, М. Тўйчиева ва Н. Қосимова иштирокида очиқ суд жараёнида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, ёпиқ суд йиғилиши 5 март кунига белгиланган, бироқ кейинчалик қолдирилганди.
Изоҳ (0)