Ички ишлар вазирлиги 5 мартдан 15 мартга қадар ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларнинг ноқонуний сақланишини олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Ихтиёрий равишда ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ўз хоҳишлари билан топширишни истаган фуқаролар ёзма ёки оғзаки баёнот билан тўғридан-тўғри ўзлари ёки телефон ва бошқа электрон воситалар билан ҳудудий ички ишлар органига ёки рўйхатдан ўтган манзилидаги профилактика инспекторга мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ноқонуний равишда қурол, ўқ-дорилар ҳамда портловчи моддаларни сақлаш Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 248-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортилади.
Бироқ қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширган фуқаролар жавобгарликдан озод этилади.
Изоҳ (0)