Тошкент вилояти Бекобод шаҳарида «Ўзметкомбинат»га тегишли тепловоз 60 ёшли аёлни уриб юборди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2018 йил 5 март куни соат 19:30 да Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласида жойлашган «Буюм бозори» яқинидаги темир йўлда ҳаракатланиб келаётган «Ўзметкомбинат» ОАЖга қарашли ТЕМ-2 УМ-831 рақамли тепловоз поезди Бекобод туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган Ҳанифа Maxмудовани уриб юборган.
Оқибатда жабрланувчи Ҳанифа Maxмудова олган тан жароҳатларидан Бекобод шаҳар марказий касалхонасида вафот этган.
Терговга қадар текширувни Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.
Аввалроқ 3 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Облиқ» темир йўл бекатида тепловоз пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)