Хитойнинг Циндао шаҳрида (Шаньдун провинцияси) Ўзбекистон ваколатхонаси очилди. Маросимда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов иштирок этди, дея хабар беради «Газета.uz».
Хитойнинг 19 та провинциясини қамраб олувчи ваколатхонанинг асосий вазифаси мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро сайёҳлар оқимини оширишдан иборат.
Идорада фаолият кўрсатувчи виза маркази ёрдамида Ўзбекистонга боришга қизиқиш билдирган Хитой фуқаролари учун визани расмийлаштириш соддалашади.
Таълим соҳаси ваколатхона фаолияти йўналишларидан бири ҳисобланади. SICAS (Study in China Admission System) ҳукумат дастури Хитойда таълим олишга қизиқиш билдирган Ўзбекистон ёшлари учун қўшимча имкониятларни очади.
Циндаодаги ваколатхона очилган куни Ўзбекистон ва Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Хитойнинг 20 дан ортиқ компанияси иштирок этди.
Изоҳ (0)