2018 йилнинг 6 март куни Россия молия вазири Антон Силуанов бошчилигида делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон—Россия молиявий мулоқоти доирасида Ўзбекистон молия вазири билан учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Молия вазирлиги делгацияси 23 февраль куни Москвада Федерал ғазначилик вакиллари билан учрашиб, ички назорат, аудит ва давлат молиявий назоратини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган эди.
Изоҳ (0)