6 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8 март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Америка Қўшма Штатлари элчиси Памела Леора Спратлен, Франция элчиси Виолен Биет де Вильмор, Миср элчиси Амани aл-Итр, Хитой элчиси Цян Янг ва БМТ ваколатхонасининг раҳбари Ҳелена Фрейзер билан учрашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
«Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан мамлакат ва чет элда кенг нишонланадиган баҳор байрами муносабати билан Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини илиқ муборакбод этди ва уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва ҳар томонлама омад, уларнинг фаол ва самарали ишлари ва Ўзбекистон билан АҚШ, Франция, Миср, Хитой ва БМТ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)