«Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Филиал университетнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Қарорга кўра таълим, муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоиздан (68 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
Изоҳ (0)