Сурияда Россия мудофаа вазирлигининг Ан-26 транспорт самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, самолёт бортида 26 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Авария Хмеймим аэродромига киришда рўй берган. Самолёт учиш-қўниш тасмасига 500 метрча етмай, ер билан тўқнашган.
Фожиага техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)