Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида жойлашган «Ёшликнинг 50 йиллиги» боғи эндиликда «Низомиддин Алишер Навоий» номидаги боғ деб юритилади. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 5 март куни тегишли фармонни имзолади, деб хабар берди «Газета.uz».
Фармонга кўра боғга «Ўзбекистон ва Тожикистон халқининг дўстлиги рамзи» сифатида Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг ҳайкаллари ўрнатилади.
22 февраль куни «Самаркандский вестник» газетаси Амир Темур ва Абдураҳмон Жомий кўчаларининг чорраҳасига ҳам Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг ҳайкалини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)