Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Бен-Цви мамлакат мазмунли дастур мавжуд бўлган тақдирда тўғридан-тўғри музокараларга тайёр эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Тўғридан-тўғри музокаралар бўлса, фаластинликлар билан исталган жойда ўтириб, гаплашиб олишимиз мумкин. Муҳими буни қаерда амалга ошириш эмас, нима ҳақида гаплашишку. Қанақадир дастур керак. Ахир музокаралар томонлар таклифларини муҳокама қилишдан иборат», — деди Бен-Цви.
У, жумладан, Исроил томонидан 2000 ва 2008 йилларда билдирилган таклифларни эслатиб ўтди. Ўшанда Фаластин томонига ҳудуднинг бир қисми таклиф қилинган, бироқ таклиф рад этилган эди.
Изоҳ (0)