Украина президенти Пётр Порошенко армиянинг махсус операциялар кучлари ҳақидаги тартибни имзолади. Ҳужжатнинг ўзи махфийлаштирилган, деб хабар беради «РИА Новости».
Махсус операциялар кучлари Украина қуролли кучларининг алоҳида тури ҳисобланади. Унинг вазифалари қаторига махсус операциялар ва махсус разведкани амалга ошириш киради.
Мазкур кучларнинг структураси махсус вазифаларни бажарувчи, ахборот-психология ва таъминот ҳарбий қисмларидан иборат.
Изоҳ (0)