2 март куни Қирғизистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Д. Абдиқаров бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди. Бу ҳақда идора сайти орқали маълум қилинди.
Меҳмонларни Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Д. Тошхўжаев қабул қилди.
Делегация аъзоларига давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизими тўғрисида маълумот берилди.
Меҳмонларда Бош бошқарма навбатчилик қисмида жорий этилган IT-технологиялар, айниқса автоматлаштирилган геоинформацион тизим катта қизиқиш уйғотди.
Ўз навбатида, жаноб Абдиқаров самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, икки давлат ўртасида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорлик келажакда янада кенгайишига ва мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)