• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ақтўбе фожиасидан омон қолган ўзбекистонлик Аҳрор Исоқов кўрган-кечирганларини сўзлаб берди

    «Даракчи» газетасида 2018 йил 18 январда Ақтўбе вилоятида юз берган ва 52 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ҳалокатдан омон қолган Аҳрор Исоқов билан суҳбат чоп этилди. Қуйида ушбу суҳбат эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    — Аҳрорбек, ўша кунги фожиа қандай юз берганди?

    -Ўша куни кечаси жуда қаттиқ совуқ бўлганди. Солярка музлаб, электр тизими ҳам издан чиққан экан. Йўлда ёнғиндан сал аввал, тўхтаб қолган яна битта автобусни кўргандик. Кўп ўтмай биз ҳам тўхтадик. «Энди нима қиламиз?» деб сўрасак, ҳайдовчилар «бошқа автобусни кутамиз» дейишди. Эрталаб ҳамроҳларимиз билан яқин орадаги емакхонада нонушта қилдик. Мен автобуснинг олд ўриндиғида ҳайдовчилар ёнида ўтиргандим. Кўзим илинган экан. Кучли шовқиндан уйғониб кетдим. Қарасам автобус аланга ичида қолган, менинг ҳам кийимларим ўт тушиб ёна бошлаганди. Жон ҳолатда ўзимни пастга отдим. Нима бўлаётганини англаган пайтимда автобус буткул ўт ичида қолганди.

    —Ёнғин нимадан чиққан?

    —Автобуснинг ичи жуда совуб кетганди. Шунинг учун ҳамроҳларимиз билан салонни кавшар лампа билан иситардик. Ёнғин чиққан пайтда мен уйқуда бўлганман. Автобусда беш литрли канистрда бензин бўлган. Унинг оғзи очиқ бўлган. Ўша канистрдаги бензин ёниб кетгач, бутун автобус ўт ичида қолган.

    —Одамлар жонини қутқаришга уринмадими?

    —Автобус икки қаватли эди. Йўловчиларнинг ҳаммаси иккинчи қаватда эди. Эшик қулфланиб қолган. Фарғоналик бир акамиз (Адҳамжон Маърифжонов – таҳр.) ҳам олдинда ўтирган эди. У ўғли (Авазбек Маърифжонов – таҳр.) билан бирга чиққанди. Ёнғин чиқишидан олдин ўрнини ҳайдовчига бўшатиб бериб, ўғлининг ёнига орқага ўтиб кетган.

    Ёнғин чиққанда ҳамма ўзини орқа эшикка урган. Автобус эшиклари ҳаво билан ёпилгани учун ёнғин пайтида ишдан чиққан, орқа ва ўрта эшиклар қулфланиб қолган экан.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    —Сизлар автобусдагиларни қутқаришга ҳаракат қилдингларми?

    -Албатта! Биринчи навбатда автобуснинг орқа эшикларини очмоқчи бўлдик. Эшикларни очиб бўлмади. Кейин автобус ойнасини синдиришга тош қидирдим. Аксига олиб ерда биттаям тош йўқ. Фақат автобусдан ўт ўчириш мосламаси – огнетушитель қўлимга тушиб қолганди. Автобуснинг иккинчи қавати ойнасига икки-уч марта ҳалиги мосламани отдим. Автобус ҳайдовчиси ҳам уриниб кўрди. Аммо ойналар жуда мустаҳкам бўлгани учунми, синдиришнинг иложи бўлмади.

    —Автобусда жанжал чиққан, йўлтўсарлар автобусни қўлга олган, деган гаплар чиққанди.

    —Буларнинг ҳаммаси уйдирма. Болалар ичиб жанжал чиқарибди, деган гапларни эшитдик. Унақа бўлмаган. Ҳеч ким ичмаганди. Ҳеч ким жанжал чиқаргани йўқ. Ҳеч ким қўлга туширгани ҳам йўқ.

    —Атрофдан ҳеч ким ёрдамга келмадими?

    —Яқин атрофда одам яшамасди. Битта автобус келиб тўхтади. Лекин бу пайтда ёрдам беришнинг имкони қолмаганди. Бир-бир ярим соатда қутқарувчилар етиб келишди.

    —Қўшни мамлакатда сизга қандай муносабатда бўлишди?

    —Яхши. Қўлдан келганча ёрдам беришди. Ҳеч қанақа ортиқча гап-сўз бўлгани йўқ. 28 январь куни Ўзбекистон чегарасидан ўтдик. 29 январда уйга кириб келдик. Ҳалигача ўзимга келолганим йўқ. Ўт ичида қолган ҳамроҳларим ҳалигача кўз олдимдан кетмайди. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

    —Шахсий режаларингиз қандай?

    —Ҳозирча уй ишлари билан юрибман. Тез орада ўзимиздан бирор яхшироқ ишга жойлашмоқчиман. Яқинда «Тошкент-Сити» қурилиши бошланди. Қурувчиликдан яхшигина хабарим бор. Қўлидан иш келадиган бошқа танишларим ҳам бор. Агар ўша ерда иш топиб беришса, бориб юртимиздаги бунёдкорлик ишларига биз ҳам ҳисса қўшсак деган ниятда эдим...

    04.03.2018, 12:34   Изоҳ (0)   208165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олимлар қўшимча маош ва уй олиши мумкин бўлади

    04.03.2018, 11:47

    Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси сиёсий маҳбусларнинг озодликка чиқарилишига оид баёнот берди

    04.03.2018, 10:43

    YouTube Go дастурини энди ўзбекистонликлар ҳам юклаб олиши мумкин бўлди

    04.03.2018, 10:28

    Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилиятини оширишни топширди

    04.03.2018, 09:46

    Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди

    04.03.2018, 09:10

    Ўзбекистон заргарлари 2022 йилгача солиқлар ва бошқа тўловлардан озод қилинди

    04.03.2018, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.