Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
«4 март куни тунги соат 00:15 ларда Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасидаги ‘Транстехбутлаш’ МЧЖ қаршисида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1995 йилда туғилган эркак бошқарувидаги Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган», — дейилади хабарда.
ЙТҲ оқибатида икки транспорт воситасининг ҳайдовчилари ҳамда Cobalt йўловчиси турли хил тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасаларга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)