Шавкат Мирзиёев 2 март куни Навоий вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри жамоатчилиги вакиллари, оқсоқоллар, ёшлар, тадбиркорлар билан мулоқот қилгани ҳақида хабар берилганди.
Суҳбатда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган улкан имкониятлар, ён қўшниларимиз билан дўстона алоқалар фаоллашаётгани, одамларни иш билан таъминлаш, энг чекка Томди туманида сув манбаларини топиш ҳисобига аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар таълим-тарбияси каби масалалар ҳақида сўз юритилди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Мизиёев Томди, Учқудуқ, Конимех ва Зарафшон ёшлари учун замонавий кутубхона бунёд этиш ва улар ихтиёрига 4 та Isuzu русумли автобус берилиши бўйича топшириқ берган. Шунингдек, Учқудуқ туманида энг замонавий талаблар даражасидаги мактабгача таълим муассасаси қурилади.