Россиянинг Орёл вилоятида икки юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа «Орёл – Тамбов» йўлининг 80-километрида рўй берди. Scania юк машинаси Орёл шаҳридан Ливнага кетаётганида тескари томондан келаётган Luidor микроавтобуси билан тўқнашиб кетди.
Юк машинаси ҳайдовчиси ёрдам учун тўхтаган икки машина ҳайдовчиси билан бирга микроавтобусни бошқариб кетаётган кишини чиқариб олишга уринаётганида Ливнадан Орёлга кетаётган DAF юк машинаси уларга урилди.
Бунинг оқибатида Luidor ва Scania ҳайдовчилари, шунингдек, ёрдам бериш учун тўхтаган енгил автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)