Ўзбекистон Бош прокурорининг 27 февралдаги буйруғига мувофиқ, Жаҳонгир Ҳотамов 5 йил муддатга Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинлади ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Жаҳонгир Ҳотамов бунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятининг собиқ прокурори Акмалхўжа Мавлонов олдинроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)