Миллий матбуот марказида 5 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов журналистларнинг саволларига берган жавоблар эълон қилинганидан сўнг айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу масалага нохолис ёндошиш, жавобларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди.
Соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ устоз ва мураббийлар меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиради.
Вазирлик қонунчиликда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади.
Изоҳ (0)