Қозоғистондан Тошкент вилоятига кириб келиш чоғида ўтказилаётган текширувларда кўпгина шахслар телефонларига беҳаё видеолар ёзиб олгани фош қилинмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма вакиллари маълум қилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара-божхона комплекси орқали Қозоғистон фуқароси С. Асамбек Ўзбекистонга кириш чоғида ушбу шахснинг қўл телефони қўздан кечирилганида, унда 47 дона беҳаё мазмундаги видеолар жамлангани маълум бўлди.
Ушбу пост орқали кириб келган С. Золотовнинг қўл телефонига эса 96 та беҳаё мазмундаги видеофайллар юклангани фош бўлди.
Тошкентлик Н. Турсунов қўшни давлатдан кириб келаётганида қўл телефонида 154 та беҳаё видеоларни олиб юргани маълум бўлди.
Қўл телефони хотирасидан 232 та беҳаё видеоларга «жой ажратган» Ж. Саъдиев ҳам мазкур комплекси орқали кириб келар экан, божхоначилар томонидан тўхтатилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)