28 апрель куни ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг проф рингдаги 13-жангини ўтказади. Чарм қўлқоп устасининг «Дарё»га маълум қилишича, жанг чемпионлик камари учун ўтиши ҳам мумкин.
Эргашев бунгача профессионал боксда 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга эришган. У энг кўпи 5 раунд жанг қилган, рақиблари ундан нарига ўта олмаган.
«Оламспорт»нинг ёзишича, Эргашев Salita Promotions компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Мана шу компания Эргашевнинг навбатдаги рақибини аниқлаш ишларига киришган. Аввалроқ Эргашевнинг ўзи рейтингда пешқадамлик қилаётган боксчига қарши жанг қилишга тайёр экани ҳақида айтганди.
Изоҳ (0)