Ўзбекистон бокс терма жамоаси сафида Рио—2016 Олимпиадаси совриндори бўлган Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Мурод Аҳмадалиев бокс маркази АҚШга жўнаб кетганди.
«Оламспорт» нашри берган маълумотга кўра, ҳар икки чарм қўлқоп устаси профессионал шартнома тузишга муваффақ бўлган. Проф боксга қадам қўяётган спортчилар айнан қайси промоутерлик компанияси билан алоқа боғлагани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Қайд этилишича, мазкур икки спортчи проф боксдаги дебют жангларини 10 март куни ўтказади. Жангларнинг қайси штатда ва қандай шароитда ўтиши, рақибнинг ким бўлиши тез кунда маълум бўлади.
Бунгача Рио Олимпиадасида иштирок этганлардан Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда Рустам Тўлаганов проф боксга ўтиб кетганди. Энди эса Элнур Абдураимов шу йўлда ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)