26 февраль куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон белбоғли ва бел олиш кураши вакиллари билан учрашди.
Йиғилишда спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Рустам Исоқов ҳам иштирок этган. МОҚ матбуот хизматининг маълум қилишича, бундан кўзланган асосий мақсад кураш федерациялари ўртасидаги узвийликни шакллантириш ва уларнинг бир мақсад йўлида бирлашишини таъминлашдир.
Бу йўлда МОҚ қошида Шарқ яккакурашлари департаменти ишга туширилиши айтилди. Мазкур департамент ўз ичига белбоғли кураш, бел олиш кураши, миллий кураш, сирим кураши, шунингдек, спорт курашлари ичига кирувчи эркин ва юнон-рум курашларини олади. Яъни, мазкур турларнинг барчаси департамент аъзосига айланади.
Йиғилишда Умид Аҳмаджонов федерация мураббийларини қийнаётган масалалар юзасидан фикрлар сўраган. Кейин эса спорт тараққиётига тўсқинлик қилаётган шахсларни спортдан умрбод четлатишгача борилишини тушунтирган.
Бундан буён спортимиз ривожига тўсқинлик қилувчи «мутахассислар»ни қаттиқ жазолаймиз. Бунинг учун халқаро талабларга мос келадиган алоҳида меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Ҳуқуқшунослар тез орада халқаро нормалар асосида тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Изоҳ (0)