Лондонлик Саймон Хупер 10 ёшга тўлмаган тўрт қизнинг отаси. Саймон ва унинг рафиқаси Клементинанинг тўрт қизи — 9, 6 ёш ва 10 ойлик эгизаклари бор. Хупер ўз ҳаётини Instagram father_of_daughters’да ёритиб боради, деб ёзади ForumDaily.
Аккаунтнинг 786 мингдан ортиқ обуначиси бор. Саймон унда қизларини тарбиялаш сирлари — уларни уйқуга ётқизишдан тишларининг ёриб чиқиши ва туғилган кунини нишонлашга доир тажрибалари билан бўлишади.
«Мен деярли супермаркетнинг шу бўлимида яшайман. Ёш ота-оналар бирор нарсани қаердан топишни мендек «тажрибали»дан сўрашади», — деб ёзади Саймон.
Оилада тушлик тайёрлаш муҳим жараён. Бироқ бу жараёнга 10 ойлик болалар қўшилса, Жеймининг 15 дақиқалик рецептлари бутунлай бошқача қабул қилинади.
«Рафиқам болалар сумкасини йиғишни илтимос қилди. Йиғдим.»
Ҳужум ҳақида хабар беринг! Гумонланувчилар икки киши, иккаласининг ҳам бўйи кичкина, бир-бирига шунчалик ўхшайдики, отаси ҳам уларни ажрата олмайди.
Сиз тўзитдингизми, йиғиштириш учун ҳам сиз жавоб берасиз.
Изоҳ (0)