Россия хоккей терма жамоаси Пхёнчхан Олимпиадасининг олтин медалларини қўлга киритди.
Финалда Германия термаси билан тўқнаш келган россиялик спортчилар 4:3 ҳисобида зафар қучди. Бунгача 3-ўрин учун беллашувда Канада хоккейчилари Чехиядан устун келганди — 6:4.
Россиялик хоккейчилар турнирни Словакиядан қабул қилиб олинган кутилмаган мағлубият билан бошлаганди — 2:3. Гуруҳнинг 2-туридан бошлаб улар ўзига кела бошлади. Аввалига Словения дарвозасига 8 та шайба уриб, 8:2 ҳисобида устун келган жамоа, кейинроқ АҚШга имконият қолдирмади — 4:0.
Чорак финалда Россия норвегияликларга имконият қолдирмади — 6:1. Финал остонасида эса Чехия таслим этилди — 3:0. Ва ниҳоят финал ўйинида немисларнинг кучи етмади.
Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ўз тарихида 7 марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. Россия термаси эса мустақил жамоа сифатида Олимпиадаларда зафар қуча олмай келаётганди. Жанубий Кореядаги бу соврин биринчиси бўлди. Энг соврин канадаликларга тегишли — 9 та.
Изоҳ (0)