Британиялик фокусчи 28 йиллик фаолиятидан сўнг қуёнларга аллергияси борлигини билди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Ян Врогг 1990 йилдан буён болаларга мўлжалланган тадбирларда фокус кўрсатиб келган. Қуёнлар билан трюклар кўрсатишни бошлаши билан унинг соғлиғи ёмонлашди — унинг кўзлари қизариб, ёшланадиган бўлиб қолди. Аммо артист узоқ вақт бошқа касалга чалинганини гумон қилиб, узоқ вақт даволаниб юрди.
Узоқ йиллардан кейин унинг аҳволи кескин ёмонлашди. Фокусчи ҳар сафар қуёнлар билан ишлаганда касаллик зўрайишини тушунди. Шундан сўнг Врогг болалар шоуларидан воз кечишга мажбур бўлди.
Ўз қуёнларини Ян ишончли қўлларга топширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)