IMAX компанияси «Пандалар» номли ҳужжатли фильмнинг трейлерини тақдим этди. Фильм компаниянинг махсус форматли камераларида тасвирга олинган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Фильм Хитойдаги пандалар қўриқхонаси ҳақида ҳикоя қилади. Олимлар қўриқхонада пандаларни кўпайтириб, уларнинг турини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Фильм сюжети АҚШда қора айиқларда янги технологияни муваффақиятли қўллагандан сўнг уни пандаларда синаб кўришга қарор қилган тадқиқотчи атрофида ривожланади.
Фильмнинг режиссёрлари Дэвид Дуглас ва Дрю Фелман бўлиб, улар аввал ҳам IMAX билан ҳужжатли фильмлар устида ишлаган.
Изоҳ (0)