Тошкент шаҳар ҳокими 23 февраль куни «2018 йилнинг февраль март ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда «Дарё»га шаҳар ҳокимлиги вакиллари маълум қилди.
Унга кўра, февраль март-ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24–25 февраль, 3–4, 10–11 март кунлари«Озодалик куни» деб эълон қилинди. Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда «Озодалик куни» ҳашарини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, 2018 йил Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш арафасида пойтахтда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Фармойишга мувофиқ, Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи, туман ишчи гуруҳи, Ободонлаштириш бош бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда ҳашарни ўтказиш доирасида қуйидаги ишларни амалга оширилишини таъминлаши белгиланди:
маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш;
ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронлар, ёлғиз қарияларни ижтимоий ҳимоялашга ҳамда боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
жойларда ободонлаштириш вакўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида йиғилган чиқиндиларни ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш вазифалари юклатилди.
Изоҳ (0)