«ЎзИнжиниринг» лойиҳалаштириш ташкилоти ва «Красноярск газ саноати, нефтгаз лойиҳа» МЧЖ билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон нефть ва газ саноатини ҳамкорликда ривожлантиришга, тажриба ва ахборот алмашишга қаратилган, деб хабар берди «ЎзИнжиниринг» матбуот хизмати.
«Красноярск газ саноати, нефтгаз лойиҳа» МЧЖ «ЎзИнжиниринг» мутахассисларини малакали ўқитиш ва тайёрлашни халқаро методик ва лойиҳавий стандартларга мос равишда ишлаб чиқиш, кўмаклашиш, лойиҳалаштириш ва лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро даражаси мувофиқлигини таъминлаш бўйича консултация хизматларини тақдим этади.
«ЎзИнжиниринг» эса ўз навбатида Ўзбекистоннинг лойиҳавий муҳити ва мамлакатда истиқболли лойиҳалар билан ишлашда эришилган кўникмалар билан танишиш имкониятини беради.
Томонлар лойиҳаларнинг биргаликда амалга ошириш жараёнларида иштирок этади.
Изоҳ (0)