Россия ва Ўзбекистон энг олий даражада ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқот ўрнатди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва шаҳрида ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан ўтказган музокаралари чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бугун турли учрашувлар ўтказаётган идоралараро делегациянгизни кўришдан мамнунмиз, — деди у, Абдулазиз Комиловга мурожаат қилар экан. — Энг олий даражадаги алоқаларга асосланган ўзаро ишончга асосланган мулоқотимизни қадрлаймиз».
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида Россияга ташриф буюриши икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.
Изоҳ (0)