Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон туристик салоҳияти ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси имкониятларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Тадбирда Россиянинг юздан ортиқ етакчи сайёҳлик агентлиги, «Пулково» аэропорти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тақдимот ёрқин ва мазмунга бой тарзда ўтди. Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси имкониятлари кенг намойиш этилди.
Тақдимот доирасида B2B форматида учрашувлар ўтказилди.
Изоҳ (0)