Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксдаги 14-жангини ўтказиш учун Малайзияга йўл олди, деб ёзди «Оламспорт».
WBS Silver камари соҳиби ҳисобланган Абдуқаҳҳоров 17 март куни венгриялик Ласло Тотга қарши рингга кўтарилади. Тот IBF рейтингида 15-ўриндан жой олган бўлиб, қолган йўналишларда бундай натижа қайд эта олмаган.Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг натижаси эса анча яхши. У WBC рейтигида кучли олтиликда боришидан ташқари, WBA да 6, IBF да 7, vRinge рейтингида эса 10-ўринни эгаллаб турибди. Венгриялик боксчига қарши жанг ғалабаси унинг поғонасини янада кўтариб бериши катта эҳтимол.
Профессионал боксда ҳозирга қадар 13 та жанг ўтказган Абдуқаҳҳоров, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Яъни, у мағлубиятсиз юришини давом эттираётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан биридир.
Изоҳ (0)