Олимлар илк бор Ернинг магнитосфераси орқали ўтувчи электронлар оқимини батафсил кузатишга муваффақ бўлди. Бу ҳодиса шимол ёғдуси сифатида машҳур. Шимол ёғдусининг сабаблари аллақачон маълум бўлса-да, тадқиқотчилар шу пайтга қадар қувватланган оқимлар ҳаракатини бевосита кузатмаган эди, деб ёзади «Наука».
Қутб ва шимол ёғдуси Ер атмосфераси юқори қатламларининг қуёш шамолининг қувватланган зарралари билан ўзаро таъсирга киришиши натижасида юзага келади. Япониянинг аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги олимлар гуруҳи махсус датчикни қўллаб Ерни бомбардимон қилаётган «электронлар ёмғири»ни кўришга муваффақ бўлди ва бу табиат ҳодисаси асосида ётувчи механизмлар янгича тушунчасини кашф этди.
Охирги кузатишлар электронлар ва плазмали тўлқинлар ўзаро таъсири ўзига хос жиҳатларини аниқлаш имконини берди. Япониянинг Токио университети доценти Сатоши Касахаранинг аниқлик киритишича, аврорал бўронлар Ер магнитосферасидаги ўзгаришлар туфайли пайдо бўлади. Улар қуёш шамолидан тўпланган энергияни чиқаради. Бу ўзгаришлар аврорал чақнашлар билан бирга кечади. Аврорал ёйлар охир-оқибатда парчаланиб, тарқоқ доғлар кўринишида пайдо бўлади.
Изоҳ (0)