Америка маъмурияти Швецияга жами суммаси 3,2 миллиард долларлик Patriot PAC-3 ҳаво ҳужуми ва ракетага қарши мудофаа тизимини сотиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда 21 февраль куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик бўйича бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарма маълумотларига кўра, Швецияга, жумладан, 200 бошқарилувчи зенит ракетаси, шунингдек, Patriot PAC-3+ тизимларига қарши ракеталар етказиш мўлжалланмоқда.
Вашингтон ва Стокгольм ўртасидаги мазкур келишувни бажариш учун АҚШ Давлат департаменти томонидан рухсат берилган. Америка маъмурияти қабул қилинган қарор ҳақида Конгрессни хабардор қилган.
Изоҳ (0)