Ливан армияси «ҳар қандай услублар» билан Исроилнинг эҳтимолий тажовузини қайтаришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат армияси қўмондони Имад Аун маълум қилди, деб хабар беради «Известия».
Аун Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерманнинг Ўрта ер денгизидаги шельф участкаларидан бири Тель-Авивга тегишли эканлиги ҳақидаги баёнотига шу тариқа изоҳ берди.
Қўмондон Ливан суверенитети ва иқтисодий манфаатлари камситилишига асло йўл қўйилмаслигини билдирди.
Февраль ойи бошларида Ливан мамлакат ҳаво ҳудудлари Исроил ҳарбий самолётлари томонидан бузилаётганидан шикоят қилганди. Ундан олдин Тель-Авив Ливан чегараси бўйлаб девор қуришни бошлади.
Изоҳ (0)