Евроиттифоқ АҚШ билан савдо урушига ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда, Еврокомиссиядаги манбаларга таяниб, Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри маълум қилди, деб хабар беради EADaily.
Вашингтон томонидан режалаштирилган пўлат ва алюминий импортига чекловлар Европа корхоналарига ҳам тегишли бўлса, Евроиттифоқ бир неча кун ичида Қўшма Штатлар маҳсулотларига нисбатан жавоб божларини жорий этиши мумкин.
Божлар АҚШ маҳсулотларининг кенг рўйхатига — апельсин шарбатларидан тортиб мотоцикл ва вискигача жорий этилиши мумкин.
Еврокомиссия рўйхатининг дастлабки қаторларидан АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка ва помидор ўрин олиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)