ИШИДнинг Сурия ва Ироқдан чиқариб юборилган чет эллик жангарилари янги аъзоларни ёллаш учун Филиппинга етиб келмоқда. Бу ҳақда, The Region нашрига таяниб, «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Миш-мишларга қараганда, террорчилар Филиппиннинг икки шаҳрига ҳужум қилишни режалаштирмоқда.
«Разведка маълумотларимизга кўра, Яқин Шарқдан кириб келаётган чет эллик жангарилар кучайтирилмаган чегараларимиздан ўтишда давом этиб, эҳтимол икки жанубий шаҳар — Илиган ва Котабатога ҳужум қилишни режалаштирмоқда», — дейди Ислом озод этиш фронти етакчиси Иброҳим Мурод.
Унга кўра, Филиппинга жангарилар Индонезия, Малайзия ва Яқин Шарқдан кириб келган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)