Эквадорда R44 вертолёти океанга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида вертолёт бортида бўлган уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Diario нашри маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса Эквадорнинг Манаби провинциясида жойлашган Сан-Матео пляжи яқинида юз берди.
Эквадор қутқарув хизматининг маълум қилишича, ҳалокат ҳақидаги сигнални олиши билан қутқарувчилар, полиция ва ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари ҳодиса жойига йўл олган.
Мамлакат фуқаролик авиацияси бош бошқармаси ҳалокат сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув бошлади.
Изоҳ (0)