Ўзбекистон ҳарбий саноат давлат қўмитасида ҳарбий-саноат комплексини ривожлантириш фонди ташкил этилди. Уни шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 15 февраль кунги қарори билан тасдиқланди, деб ёзади «Газета.uz».
Фонд маблағлари Ўзбекистон давлат бюджети, шунингдек Давлат қўмитасига ҳабрий саноат бўйича тўланадиган комиссион тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.
Бундан ташқари, ташқи бозорга сотилаётган ҳарбий-техник мулк қийматининг 30 фоизи ва қўмита томонидан бериладиган лицензияларнинг тўлиқ қиймати фонд ҳисобига тушади.
Фонд маблағлари ҳарбий-саноат комплексида лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникани ишлаб чиқариш ва модернизация қилиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Изоҳ (0)