Мексиканинг жанубий Оахака штати ҳудудида 5,9 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда 19 февраль, душанба куни АҚШ Геология хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Зилзила эпимаркази Пуэрто-Эскондидо шаҳридан 88 километр шимоли-ғарбда, унинг ўчоғи эса 40 километр чуқурликда жойлашди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, ер силкиниши ҳақида Мехико аҳолиси хабар берган. Улардан кўпчилиги ўз уйларини тарк этган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)