20 февраль куни Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги ибодатхона яқинида уюштирилган отишма оқибатида қурбон бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар мэри Александр Шувалов маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
18 февраль, якшанба куни Кизлярда жиноятчининг кишиларга қарата ўт очиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. У қочишга уринганда полициячилар томонидан отиб ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД гуруҳи Доғистондаги отишма учун жавобгарликни бўйнига олганлиги хабар қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)