АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка ҳукумати ҳозирда санкциялар рўйхатига россиялик фуқароларнинг янги исмларини киритиш эҳтимолини кўриб чиқаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда CBS телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз аллақачон қонунга мувофиқ Россиянинг бир қатор жўнатмалари олдини олган чораларни қабул қилдик. Россия вакилларидан қўшимча равишда кимларга нисбатан санкциялар қўллаш масаласини кўриб чиқмоқдамиз», — деди Тиллерсон.
Аввалроқ Чехия ТИВ раҳбари Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолишни қўллаб-қувватлаганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)