Яман пойтахти Санода АҚШ элчихонаси ходими 6 ойлик асирликдан сўнг озод қилинди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Дипломат Усома Ал-Анси 17 февраль, шанба куни озод қилинди. Тутиб турилгани сабаблари ҳақида унга изоҳ берилмади.
АҚШнинг Санодаги элчихонаси 3 нафар ходими 2017 йил августида хусийларга бўйсунадиган Яман хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган ва номаълум йўналишда олиб кетилганди.
Изоҳ (0)