Россиянинг Доғистон республикаси Кизляр шаҳрида бўлиб ўтаётган Масленица байрам сайли чоғида номаълум шахс оломонга қарата ўт очди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотига қараганда, отишма чоғида беш киши жароҳат олган, тўрт киши ҳалок бўлган.
Жиноятчининг ўзи йўқ қилинган.
Айни пайтда унинг шахси ҳамда мотивлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)