The Daily Mail нашри ўзини «вақтлараро саёҳатчи» деб атовчи эркак томонидан тақдим этилган «2118 йилдаги бинолар» тасвирланган суратларга эътибор қаратди.
Роликда Александр Смит исмли эркак МРБнинг қандайдир махфий лойиҳасида иштирок этганини ва ҳозирда ҳаёти хавф остида эканлигини таъкидлайди. «МРБ мени қидирмоқда, мен яшириниб юришга мажбурман»,—дейди Смит. Ролик муаллифининг сўзларига кўра, у 1981 йилдан 2118 йилга вақтлараро саёҳат қилган ва ортга қайтган.
Шундан сўнг у ноодатий кўринишга эга бир нечта баланд биноларнинг суратларини намойиш этади. Ушбу суратлар айнан қаерда олинганига у аниқлик киритмаган. Смитнинг айтишича, «XXI аср ўрталарида Ерга ақлли ўзга сайёраликлар келади».
Изоҳ (0)