АҚШ президентининг ўғли Кичик Дональд Жон Трампнинг рафиқаси ичида оқ кукун бўлган конвертни очиб, касалхонага тушиб қолди, деб маълум қилди Fox News телеканали.
Америка етакчисининг келини Ванесса Трамп ўз турмуш ўртоғига йўлланган конвертни очган.
40 ёшли модель ва беш фарзанднинг онасини эҳтиёт чораси сифатида касалхонага олиб кетишган.
Телеканал эслатишича, кичик Трамп ўтган йилнинг сентябрида АҚШ биринчи шахслари ва уларнинг оилаларини қўриқлаш билан шуғулланадиган Maxфий хизмат ҳимоясидан воз кечган эди.
Изоҳ (0)