Ўзбекистон — Қозоғистон чегарасида иккита назорат-ўтказиш пункти қурилади, деб хабар беради «Казинформ».
«Қозоқ-ўзбек чегарасида товар ўтказиши ҳажмининг кенгайиши муносабати билан ҳамда икки давлат ҳукумати ўртасидаги келишувга кўра, божхона хизмати учта постда туну кун ишлаш режимига ўтади. Бундан ташқари, яна иккита янги ‘Сирдарё’ ва ‘Селинний’ назорат-ўтказиш пункти қурилади», — дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, янги денгиз порти ҳудудидаги туну кун ишловчи «Қўриқ» ўтказиш пункти фаолиятини ҳам такомиллаштириш зарур.
Изоҳ (0)