Россия Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси аъзолари Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Россиялик меҳмонлар 12 февраль куни Самарқанд вилояти ҳокими Туроб Жўраев билан учрашди.
Делегация раҳбари, Россия Давлат думаси депутати Алексей Журавлев ҳамда Россия Президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси раиси Асламбек Паскачев Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларини Россия қонунчилиги билан таништириш, уларни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш, муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Ушбу йўналишда ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази ҳамда Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)