Россиянинг Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев ИИВнинг маҳаллий бошқармаси раҳбариятига 240 та хизмат автомобили калитларини топширди: 200 та енгил автомобиль, 36 та махсус автомобиль ва тўртта мотоцикл. Маросимни ўтказиш учун полиция Екатеринбургнинг марказий майдонини банд қилди, деб ёзмоқда TJournal.
Вилоят ИИБ вакилининг маълум қилишича, янги автомобиллар полициячиларга президент сайлови ва футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида жамоат тартибини сақлашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)