Чўмилиш пайтида болалар ўйнайдиган ўйинчоқ ўрдакчалар ва кемачаларнинг ичида моғор пайдо бўлади. Интернет фойдаланувчилари болалар ваннада чўмилиш пайтида овунадиган резина ва пластик ўйинчоқларнинг ичида нималар пайдо бўлишига бир неча марта гувоҳ бўлган.
Америкалик Жек Тепфер ўз болаларининг чўмилиш вақтида ваннада севиб ўйнайдиган пластмассадан ясалган қароқчи ҳайкалчасини ўрганиб, илиқ нам муҳит моғорнинг пайдо бўлиши учун ажойиб манба бўлиб ҳисобланишини намойиш қилди.
Жек Тепфер ўйичоқнинг устидан босганида у ердан жуда ёқимсиз ҳидли қорамтир масса чиққанини тасвирга туширган.
Америкалик болалар шифокори Люба Конопасек ўзининг Care.com сайтидаги интервьюсида ўйинчоқлар ичига яшириниб олган моғор болалар соғлиғи учун қандай хавф туғдириши ҳақида гапириб берди.
Шифокорнинг фикрига кўра, агар бола ўзининг кучли иммунитети билан ажралиб турса, у ҳолда унинг моғор билан бўлган контакти натижасида, масалан ваннадаги сувни ичишдан касалланиш эҳтимоли нулга яқин.
Лекин, агар бола аллергик реакцияларга мойил бўлса, яхшиси ваннахонадаги ўйинчоқларни олиб қўйиш, уларни ичида моғор пайдо бўлмайдиган ўйинчоқлар билан алмаштириш керак.
Агар ҳар бир чўмилиш – бола учун ва унинг ота-онаси асаб тизими учун синов бўладиган бўлса, мажбурий сув амалларини қувноқ ўйинга айлантириш керак.
Манба: «Detstrana.ru»
Изоҳ (0)